Тошкентдаги бино ва турар жойлар рақамлари ёзилган пешлавҳалар (табличка) учун умумий йўриқнома йўқ. Рақамлашда турли жойларда турлича тасвирланган.

1

2

3

4

5

6

7

8

Уй рақами ва жой номи алоҳида ёзилган ҳолат:
12

Юқоридаги ечимни яхши ечим дейишимиз мумкин, чунки жой ва кўча номлари алоҳида ёзилса, жой ва кўча номи узун бўлган ҳолатда ҳам бемалол пешлавҳага жойлашади.

Баъзи жойларда кўча номи ва уй рақами бирга ёзилган.
9

Баъзи жойларда эса пешлавҳа қўйилмаган, одамлар эса уй рақамини оддийгина қилиб қўлда ёзиб қўйишган. Шубҳасиз муаллиф—дизайнер, чунки у муаммони энг оддий йўл билан, тезда еча олган.
11

Қуйидаги пешлавҳа янги қурилган кўп қаватли уй ва биноларда энг кўп қўлланилган ва энг охирги версия экан.
10

Энг асосий камчиликларидан бири, уй рақами ва кўча номи бирга ёзилган ва кичик майдонда сиқилиб қолган, шунинг учун ўқиш ноқулай. Жой номи ва бино рақами алоҳида ёзилса, ўқиш учун қулай ва жой номлари узун бўлганда бемалол тасвирлаш мумкин. Уларни битта пешлавҳада тасвирлаш учун горизонтал ҳолатда тасвирлаш ва бунинг учун жой номи қисқа бўлгани маъқул.
10

Умумий йўриқнома нима учун керак?

  1. Йўриқномада қандай ранг, шрифт, ўлчамлар, бинонинг қайси тарафига қандай ҳолатда жойлаштириш ёзилади ва хилма-хиллик бўлмайди.
  2. Умумий кўриниш одам учун керакли кўча номи ёки уй рақамини тезда топиш имкониятини оширади.

Намуна

Артемий Лебедев студияси Москва учун пешлавҳалар дизайнини тақдим қилди. Эътибор беринг, кўча номи қисқароқ бўлган ҳолатда, уй рақами билан бирга тасвирланмоқда.

Кўча номи узун, шунинг учун уй рақами алоҳида табличкада тасвирланган.

Тундаги кўриниш

Студия Переяславе-Хмельницком шаҳри кўчалари учун табличкалар дизайни ва уларни ўрнатишда фойдаланиш учун умумий йўриқномани тақдим қилган эди.
Йўриқномада қуйидаги пунктларни учратиш мумкин:
Табличка ўлчамлари ва ўрнатиш тартиби

Ўрнатиш учун намуналар

Нотуғри ўрнатиш олдини олиш учун, хатолик ҳолати тасвирланган намуналар

Тошкентдаги бино ва турар жойлар табличкалари учун умумий дизайн ва йўриқнома бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Телеграм
Линкедин
Пинтерест