Объектлар орасидаги масофа уларни ўзаро боғлайди ёки бир-биридан ажратади. Яқинлик теорияси дизайндаги энг муҳим бўлган теориялардан бири.
Ҳаётда
Қуйидаги тасвирда эркак ва аёл иконкаларини кўрганда шунчаки эркак ва аёл пиктограммаларини кўрамиз. Улар бир-бирига яқин эмас.
Манави тасвирда эса, улар бир-бирига яқин:
Кейинги мисолда ҳам, ким кимга яқинлигини билиш қийин. Чунки улар орасидаги масофа бир хил.
Яқин томонларни ўзаро боғлаш учун орадаги масофани камайтирамиз.
Ана шу ҳолатда давом этишимиз мумкин.
Яқинлик теорияси матнда
Сарлавҳа ҳар доим аввалги матндан ўзининг матнига яқин бўлиши керак.
Кун.уз сайти мақолалари ичидаги кичик сарлавҳалар (H2) ва аввалги сарлавҳа матни орасидаги масофа бир хил бўлганлиги учун чалкашлик келиб чиққан. Матн гуруҳланмаган.
Яқинлик теориясига амал қилмаслик дизайнда қўпол хатолар келтириб чиқаради.
«Круглосуточно» ва «Технический перерыв» сўзлари бир-бирига яқин бўлганлиги учун бошқача маъно келиб чиқмоқда.
Яна бир мисол:
Интерфейсда
Интерфейсда ҳам ўзаро боғлиқ қисмларни гуруҳлаш жуда муҳим.
Lebazar.uz мобил иловасида маҳсулотнинг номи ва нархи унинг фотоси ва кейинги фото ўртасида тургани учун ном ва нарх қайси маҳсулотга тегишли эканлигини билиш қийин:
Тўғри, ном ва нарх нисбатан ўзининг фотосига яқин, лекин бир кўришда ажратиб олиш мушкул. Муаммони ечиш учун ном ва нархни ўзининг фотосига яқинроқ жойлаймиз:
Аслида, бу ерда нархдан аввал маҳсулот номи келиши керак эди. Чунки маълумот кетма-кетлигида аввал маҳсулот номи, кейин унинг нархи кўрсатилади.
Express 24 сайтида таомни бепул етказиб бериш ҳақидаги маълумот айнан ўша кафе ёки ресторан номи ва фотосидан кўра унинг ўнг томонидаги объектга яқин:
Маслаҳат
Ҳар доим маҳсулот дизайни устида ишлаш жараёнида яқинлик теорияси борлиги ва уни қўллаш муҳимлигини ёдингизда тутинг.