Рус алифбосида «Й» ҳарфи бор, «Ӣ» ҳарфи йўқ.

«Ӣ» ҳарфи тожик алифбосида мавжуд бўлиб, «и-и заданок» деб номланади. Эътибор беринг, рус алифбосидаги «Й» ҳарфи юқори қисмидаги шакл ярим овал, «Ӣ» ҳарфида эса, тўғри чизиқ шаклида.
Шунинг учун фотосуратдаги ёзувларни «ПОКУПАИ ОНЛАИН И ОПЛАЧИВАИ В РАССРОЧКУ» деб, ўқидим.

letter-y

Дизайнер лойиҳа учун шрифт танлаш жараёнида, ҳар бир ҳарф қандай тасвирланишига ва уларнинг анатомияси бузилиб кетмаслигига эътибор бериши керак. Акс ҳолда юқоридаги каби бошқа ҳарф тасвирланади.

Телеграм
Линкедин
Пинтерест