Дизайнерлар ушбу пост нима ҳақида эканлигини тушунишган бўлса керак. Одатда, жуда кўп дизайнерлар интерфейсда ҳақиқий матн ўрнига Лорем ипсум генераторини ишлатишади. Бу услуб профессионаллар учун хос эмас, аксинча, тажрибасиз ва ўз ишига лоқайд бўлганлар учун хосдир. Профессионал дизайнер фойдаланувчи интерфейсидаги ҳар бир ҳолат билан бирга, матнларга ҳам алоҳида эътиборли бўлиши керак.

Энг кулгилиси, Электрон имзо сайтидаги йўриқномада лорем ипсум матни қолиб кетган.

Электрон имзо

Афтидан дизайнер генерация қилган матнни дастурчи ҳақиқий матн деб тушунган ва лойиҳа учун жавобгар одамлар йўриқномани ўқиб, тушунишган кўринади 😄

Келинг, лорем ипсум (фейк матн) зарарини оддий мисол билан кўриб чиқамиз.

Лорем ипсум
Чап тарафда генерация қилинган матн, ўнг тарафда эса, маҳсулотларнинг ҳақиқий номлари

Зарарлар

  1. Турли маҳсулотларни тасвирлаш учун бир хил матн ишлатилмоқда

  2. Дизайнер интерфейсда матн 2 ва ундан кўп қатор бўлганда қандай тасвирланиши ҳақида ўйламаган

  3. Дизайнер бу каби ҳолатларни ўйламаса, дастурчиларда саволлар келиб чиқади ва улар дизайнер вазифасини бажаришни бошлашади.

  4. Интерфейсда бир хил комбинация такрорланиши зерикарли

Маслаҳат

Ҳеч қачон генерация қилинган матндан фойдаланманг. Мавзудан келиб чиққан ҳолда матн ёзишни ўрганинг. Яхши дизайнер яхши матн ёза олиши керак.

Телеграм
Линкедин
Пинтерест