Материал дизайн охирги версиясида Гугл яна матн майдони шаклини тўғри чизиқдан одатдаги шаклга ўзгартирган эди. 2014 йилгача барча Google маҳсулотларида матн киритадиган майдон қуйидагича кўринишда бўлган:

Одатдаги матн майдони

2014 йилда Material Design ишлаб чиқилганидан сўнг, унинг йўриқномасидаги матн майдони мана бундай кўринишга келди:

Материал дизайнинг биринчи версиясидаги матн майдони

2018 йилда Material Design янги версиясида аввалги формага қайтилганини кўрамиз:

Материал дизайн 2018 йилдаги матн майдони

Йўриқномада Google тўғри чизиқ шаклдаги матн майдонини ҳам қолдирганини, бироқ унга кулранг фон қўшганини кўришимиз мумкин. Яқинда Google ўзининг веб маҳсулотларида янги формани ишлатишни бошлади.

Гугл орқали логин қилиш формаси

Менга янги дизайн жуда маъқул. Аввалги матн майдони шаклини интерфейсда ишлатганимда, интерфейс ўзини нотабиий тутгандек бўлаверарди. Янги дизайннинг яна бир афзаллиги, аввалги формада матн майдони номи анимация билан тепага чиқиб олар эди. Анимация янги дизайнда ҳам ишлатилган.

Материал дизайн матн майдони анимацияси

Матн майдони тарихи Google Sign In формасида:
Материал дизайн матн майдони тарихи

Телеграм
Линкедин
Пинтерест