Тошкент шаҳрининг баъзи жойларида биноларнинг эски ва янги кўринишини солиштириш учун плакатлар қўйишган. Қуйида улардан бирини келтираман (ҳаммаси деярли бир хил бўлгани учун, фақат бир дона мисол келтирдим).

old-vs-new-bad

Қолган плакатларни Письма о Ташкенте сайтида кўришингиз мумкин.

Ушбу плакатларда қуйидаги камчиликлар бор

  1. Дизайнер янги ҳолатга кўпроқ урғу бериш мақсадида, уни каттароқ қилиб кўрсатган. Эски ва янги ҳолат ҳар доим бир хил бўлиши керак.

  2. Агар таққослаш бир қаторда жойлашса, аввалги эски ҳолат ҳар доим чап тарафда, янги ҳолат эса, ўнг тарафда бўлгани маъқул.

  3. Бир хил ракурсдаги фотолар ишлатилмаган. Таққослаш яққол чиқиши учун, фотолар бир хил ракурсдан олиниши керак. Бир хил ракурсдан олишнинг иложи бўлмаса, ўхшашроқ фото ишлатилиши керак.

  4. «Бугунги ҳолат» ёзуви эски ҳолат майдонида тургани учун ажратиб олиш қийинчилик туғдиради.
    old-vs-new-bad-2

  5. Орқа фондаги нақшлар ва шакллар — ортиқча детал.

  6. «Бугунги ҳолат» ва «Аввалги ҳолат» ёзувлари ўрнига йиллар ёзилса, информативроқ бўлади.
    Тахминан мана бундай:

old-vs-new-1

old-vs-new-2

Телеграм
Линкедин
Пинтерест