Китоб ўқиш учун вақт топа олмаяпсизми? Ҳозир мен сиз билан ўзимнинг тажрибамни бўлишаман. Ҳа, бу тажрибада синалган ва китоб ўқишнинг эффектив усули.

Биринчи тажриба

Авваллари китоб ўқиш учун вақт топишим жуда қийин эди. Аниқроғи, вақт топишни хоҳламас эдим. Бошланишига ҳафтасига 3 кун, кун ора китоб ўқиш учун календаримдан жой ажратдим. Китоб ўқийдиган вақт бўлганда, Айфон ёки Мак огоҳлантиради, лекин мен бу вақтда китоб ўқиш учун яна вақт топа олмайман. Сабаби жуда оддий, оилавий юмушлар ёки қаттиқ чарчашни баҳона қиламан.

Хуллас, ҳафтасига максимум икки марта китоб ўқишни йўлга қўйдим. Лекин бундан қониқмадим ва ниманидир ўзгартириш кераклигини тушуниб етдим.

Иккинчи тажриба

Ҳар куни китоб ўқиш учун вақт ажратишга ва бу вақтда ҳеч кимга жавоб бермасликка қарор қилдим ва бунинг учун уйқудан олдинги вақтни танладим, лекин бу ҳам фойда бермади. Чунки кун бўйи ишлаб, кечаси чарчаган ҳолатда китоб ўқиш мен учун эмаслигини тушуниб етдим ва эрталабки вақтни танладим. Бечора календарим, китоб ўқиш учун ажратилган вақтда мен учун китоб ўқирди 😁

Учинчи ва ижобий тажриба

Эрталаб бўладими, кечқурунми вақт топишим билан китоб ўқишни бошлайман. Одатда, ишда ва жуда кўплаб вазифаларни бажариш учун Помодоро методидан фойдаланаман. Яъни 20 минутга таймер қўяман ва шу вақт давомида диққатимни фақат китоб ўқишга қаратаман.
Албатта, ҳар куни камида 20 минут вақт топиш қийин эмас. Фақат хоҳиш бўлса бўлди.
Қуйида аввалги ва охирги тажрибаларни қўллаб ўқиган китоблардаги прогресснинг Goodreads сервисидаги кўриниши.

Reading Progress

Юқоридаги жараёнлардан келиб чиқиб, кун ора ёки ҳафтасига икки бора китоб ўқигандан кўра, ҳар куни озроқ бўлса ҳам давомий ўқиш фойдалили эканлигига ишонч ҳосил қилдим.
Айнан шу йўл билан ҳар куни китоб ўқишингизга кафолат бермайман. Менга мос келган услуб бошқаларга тўғри келмаслиги мумкин. Асосийси, тажрибалар ўтказиб, ўзингизни ўрганинг ва ўзингиз учун қулай вақтни аниқлаб олинг.

Бонус

Китоб ўқиш учун қуйидаги сервисларни ишлатаман:

Progress on Trello

Телеграм
Линкедин
Пинтерест