Ўтган йил давомида қуйидаги ишларни бажардим.

Китоб ўқидим

24 та китоб ўқишни режалаштириб, атиги 6 тасини тугатдим. Демак, режа тузишда баъзи ҳолатлар ҳисобга олиниши керак.
Треллодаги китоб жавоним

Германияга саёҳат қилдим

Германиянинг Франкфурт, Гамбург, Берлин ва Дрезден шаҳарларида бўлдим. 5 та мамлакатга боришни режалаштирган эдим.

Вазн йўқотдим

Фитнес марказига боришни йўлга қўйдим ва 6 кг (89 → 83 кг) вазн йўқотдим.

Блог юритдим

Медиумда дизайн ва қизиқишларим ҳақида блог ёзишни йўлга қўйдим ва йил давомида 14 та пост ёздим.

Конференция ва тадбирларда қатнашдим

Google Design Sprint Tashkent

Google Design Sprint дастурида қатнашдим.

Startup Weekend Tashkent

Тошкентда бўлиб ўтган Startup Weekend дастурида ментор сифатида иштирок этдим ва қатнашчиларга фойдаланувчи интерфейсини яратиш бўйича маслаҳатлар бердим.

Startup Weekend Tashkent 2018

Startup Weekend Tashkent 2018

Google I/O Extended IUT

Google I/O Extended 2018 дастурида қатнашчилар билан тажрибаларимни бўлишдим.

Google I\O 2018

Google I\O 2018

Бюро мактабида ўқишни бошладим

Артём Горбунов дизайн бюросининг Дизайнерлар мактабида ўқиш учун тайёрландим ва энг юқори ўнталикда ўқишга қабул қилиндим.
Бюрода ўқишга қабул қилинганлигим ҳақидаги хат

Дизайнерлар билан ишлашни бошладим

Super Dispatch компаниясида 2018 йилгача ягона дизайнер сифатида фаолият олиб бордим. Йил охирига келиб, уч дизайнер билан иш бошладим ва ёлғиз ишлаш ва дизайнерлар жамоаси билан ишлашнинг орасида катта фарқ борлигини тушуниб етдим.

Телеграм
Линкедин
Пинтерест