Турли сайтлар ва реклама баннерларида фотога матн жойлаш трендга айланган. Бундай ҳолатда, матн ўқишга қулай бўлиши керак. Ўзнетдаги турли сайтлардан ёмон мисолларни келтираман ва уларни яхшилаш йўлларини ёзаман.

Gov.uz сайтидаги фотогалерея матнини ўқиш қийин:
Gov.uz

Togri.uz сайтида фото устидаги матн ва хабар матни аралашиб кетган:
Togri.uz

Ofb.uz сайтидаги фотода матн ўқилиши қийин, айниқса, матннинг бир қисми қаҳрамоннинг сочи устига чиқиб қолгани учун кўринмаяпти:
Ofb.uz

Makro сайтидаги фотода узун матн жойлашган ва типографика қоидаларига амал қилинмаган:
Makro.uz

Uznews баннерлар фон (бэкграунд) сифатида ишлатилгани учун фото нима ҳақидалигини билиш мушкул (айниқса 3 баннерда):
Uznews.uz

Яна бир ёмон мисол:
tdpu.uz

Узун матн ишлатиш керак бўлганда, фотодан фон сифатида фойдаланмаган маъқул. Чунки узунроқ матн ўқиш учун қулай бўлиши, бунинг учун фон бир хил рангда бўлиши керак.

Murad Buildings сайтида компания ҳақидаги матн фото устига шунчаки жойланганига ўқиш учун кўп энергия талаб қилади:
Murad Buildings

Ягона портал сайтида узун матн фото устида:
Yagona Portal

Фотографияда одамлар бўлса, матн ёки объектни қаерга жойлаш ҳақида яхшилаб ўйлаб олинг, акс ҳолда манави мисолдаги каби одамнинг юзи тўсилиб қолади:
TDPU

Тавсиялар

1. Қорага яқин (dark) фотография устига оч рангда матн ёзиш ёки унинг акси

Матн жойламоқчи бўлган фото ҳар доим қорага яқин (dark) бўлсин. Ёки уни қорайтириш керак. Шунда унга оқ рангда матн қўйганда ўқишга қулай бўлади.
Яхши мисоллар:
Artlebedev.ru

Tobias Van Schneider

2. Матн майдонига ранг бериш орқали фотодан ажратиш

Фотографияда фақат матн орқасига ранг бериш орқали матнни ўқишга қулай қилиш мумкин. Бу усул ҳар қандай рангдаги фото устида матнни ўқишга осон қилади.
Artlebedev.ru

3. Фотонинг матн ёзиладиган майдонига ранг бериш (градиент ҳолатда)

Бу усулдан янгиликлар сайтларида кўп ишлатилади. Медуза сайтида фотонинг матн жойланган қисмига градиент ҳолатда ранг берилган:
Meduza

Kun.uz сайтида ҳам шу усул ишлатилган:
Kun

Матнли фотолар ҳар хил ўлчамдаги экранларда қандай кўриниши ҳақида унутмаслик керак. Медузанинг десктоп версиясидаги баъзи хабарларда матн фото устида, лекин мобил версиясиясида ҳар доим матн алоҳида келади. Сабаби телефонда экран кичиклиги ҳисобига матн тўлиқ фото устини эгаллаб олиши мумкин.
Meduza

Телеграм
Линкедин
Пинтерест